ЭНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФ!

ЭНГ МУНОСИБ ЭЪТИРОФ!

Бугун Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш Марказининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Мазкур йиғилишни Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Хабибулла Акилов очиб берди. Барча таклиф қилинганлар қаторида мен ҳам мазкур йиғилишда қатнашдим. Айтиб ўтишим ўринлики, бир неча йиллардан буён Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Ултратовуш диагностикаси кафедраси билан мустаҳкам алоқа йўлга қўйилган. Шу ўринда мазкур кафедрада узоқ йилладан буён меҳнат фаолиятини олиб бораётган профессор Акрам Фазилов тўғрисида алоҳида айтиб ўтишим ўринли деб ўйлайман.

Тиббиёт фанлари доктори, профессор Акрам Фазилов - Россия Федерацияси Тиббиёт фанлари академиясининг академиги, Қозоғистон Миллий тиббиёт академиясининг академиги, Ультратовуш диагностикаси бўйича мутахассисларнинг Бутунжаҳон ассоциацияси томонидан тасдиқланган "Ультратовуш кашшофи" фахрий дипломи билан тақдирланган, жаҳон илмий ва амалий форумларида Ўзбекистон тиббиёт фанини ифодаловчи таниқли олим. Тиббий кадрлар тайёрлаш ва замонавий тиббий технологиялардан фойдаланишга қўшган улкан ҳиссаси учун Кембридж университети "2000-2001 йиллар одами" деб тан олган. Акрам Фазилов Ўзбекистонга замонавий УЗИ аппаратларини олиб киришда ҳисса қўшган халқпарвар, Ватанпарвар инсон деб билан. Шу муносабат билан ҳамкорликдаги фидокорона хизматларини муносиб эътироф этган ҳолда Тиббиёт фанлари доктори, профессор Акрам Фазиловга Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси томонидан жорий этилган "Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ва теҳника соҳасида кўп йиллар хизмат ва соҳа ривожига қўшган ҳиссаси учун" эсдалик нишонини тақдим қилдик. Тошкент врачлар малакасини ошириш институти ректори Хабибулла Акилов ҳам Акрам Фазилов меҳнатларни алоҳида эътироф этган ҳолда мазкур эсдалик нишони билан қутладилар.

Шундай улуғ Ватанпарвар инсон Акрам Фазиловга мустаҳкам соғлиқ, иш фаолиятларида муваффақиятлар тилаган ҳода келгусида ҳам ҳамкорлигимиз самарали давом этишига ишонч билдираман. Илоҳим бизга ҳам шу инсонни ёшларига етгандан худди шундай эъзозда юриш насиб этсин!

ОТАБЕК Жиянбаев,
Ўзбекистон тиббиёт асбоб-ускуналари ишлаб чиқариш ва етказиб берувчилар уюшмаси раиси